Ikkinchi raqamli hikoya
Lotin Крилл Mundarija

Мулло Кайпайнинг сайловолди дастури

Ҳукми давлотнинг демократия дигон шаропати тупайли ман бандаи муминнием тақир кўкрагимга обтоп чиқадигандай…

Локин, олам кенг-у феъл тор экан. Яъниким бир местога тўрт гўрсўҳта давогармиз. Аҳли қишлоқнинг фирқаю-шўроси ов мулло Кайпан, ақлингиз мўғорламай шайтонга хай бериб отвод беринг дая зуғум қилмоқдалар.

Ноумид шайтон! Отвод бериб бўпман. Шу боис ман мусичаи безалол магар фавқулодда ошдан чиққан тош каби депутатликка сайлонуб қолгудай бўсам тубандаги кор-юмушни наказ олмоққа жазм этдим.

Юмуш рақам-1

Алқасосу…ул кунги сайлов олди машваратида қўл кўториб номзодимга қарши чиққон барча ғанимларим – Хаким носкаш, Намоз писмиқ, Журо қассоб, ҳаким калговлар минан якко-якко бўғиб бир-бир ошкор сукорим бор.

Юмуш рақам-2

Лов ховла вало қуввато қўқисдан сайлонуб қосам аввал хеш, кейин дарвеш деганларидай ижроқўм имо қилиб, қариндошлар химо қилса ўзимга енгил хафтомобил, тожи улумга урол лулка, довдир язнамга ҳаммом қурдириб, тул чечамга участка обберишни тезлаштираман.

Юмуш рақам-3

Яратган олло бир кун омонатни олари бор. Гўрков баднафс, мурдашуйда меъёр йўқ. Вох! Аҳли мусулмон, бу қандай бедодлик, ота ўлса отам-ов, ака ўлса акам-а деб йиғламоқлик одат кетди!

Маҳалла-кўй ўзга ноҳиялардан гўрков, мурдашуй, гўянда қидириб кўп овораи сарсон. Шул сабаб аҳли мўмин талабин қондирмоқ учун оператуп «гўрков», кооператуп «мурдашуй», кооператуп «гўянда» ташкил этишга ситқидилдан киришаман.

Юмуш рақам-4

Аёнким, кимлар йўқликдан ярим яланғоч бўлса, ё тавба, айримлар тўқликдан капир яланғоч. Ах гўзаллар, ваҳ гўзаллар юзу кўзга бўёқ чаплаб ойнаи жаҳонга чиқиб олиб беўхшов ликонглаб бадан бижизлатганларинга миллий анъаналаримиз бўй чўзиб қолармиди. ҳақ гапирган ёқмайди. Ёзувчи Бобоефни судга бергандан кўра япун магнитафунни сотиб детдумга берсаларинг бўлмайдими ҳуснинга ҳусн қўшилгурлар!

Ё насиб, сайлонуб қосам беҳад гўзал эркаклар конкурсини ташкил этиб хайриядан тушган тушимга есир хотунларга бир жуфтдан калиш оберишни таъминлайман.

Юмуш рақам-5

Иншоалло сайлонуб қосам энг ишончли вакилим Хўжа телпакка атаб анинг севган қўшиғи «Кийик»ни эфер орқали етказишни улла агар тезлаштираман.

Юмуш рақам-6

Водариғ! Экологуя бузилган. Имоматда назорат, намозхонда фаросат йўғ. Елкаларида чопон куппа-кундузи қиблога тескари қарашиб поян тозиратни дайработда одат этиб оби зилолу тевараг атрофни макруҳ этмакдалар. Аларга «осмонга тупурма-бетинга тушар» десам алар хиринглашиб, «Обтобалар етишмайди. Осмонга тупуру, бетингни опқоч», - дейди. Э, ҳай мусулмонлар! Сайлонуб қосам ахолудан пул йиғиб мачитлар қошида барча қулайликларга эга бўгон ҳафтаматалик тохиротхона барпо этушга киришаман.

Энди олар юмушам йўқ. Номзодимга худо ёр, парилар мададкор бусин!

Hosted by uCoz