Ушбу сахифа хозирча синовда. Уни сайтимизда колдиришни истаймизми? Унда шу ердан кириб маълумот колдиринг.

Сўровнома

 

Krill Lotin

Одамийлик ҳақида

 Вақт,  меҳнат,  ҳалоллик, билим, ўзни қўлга ола билиш, кишининг жисмоний, ақлий ва аҳлоқий қудрати – ҳар қандай бойликнинг сабабчиси мана шулардир.

К.Д.Ушинский

 Инсон қандай бўлиши ҳақида қачонгача жар солиш мумкин, инсон бўлиш вақти ҳам келгандир?!

Марк Аврелий

 Бир ўзинг ҳоли қолганда ҳам бадхоҳ ишга қўл урма, ёмон сўз айтма. Бошқаларга қараганда  ўз-ўзингдан кўпроқ истиҳола қилишни ўрган.

Демокрит

Аввало яхши аҳлоқни, кейин донишмандликни ўрган, чунки аҳлоқли бўлмай туриб, донишманд бўлиш амри маҳол.

Сенека

 Аҳлоқийлик деганда биз фақат ташқи муомалани кўзда тутмаймиз, балки ниятнинг бутун ички моҳиятини тушунамиз.

Я.Коменский

 

 

Дўстлик ҳақида

 Дўстлик бебаҳогина эмас, гўзаллик ҳамдир: биз дўстларни ардоқлаган кишини шарафлаймиз, кўп дустга эга бўлиш аллақандай ажиб нарсадек туюлади, баъзилар эса ҳатто яхши одам дўстни мутлақо бир-биридан ажратмайдилар.

Арусту

 Кимки дунёда ўз дўстлари борлигини билмас экан, дунё ҳам уни билиши шарт эмас.

И.Гёте

 Бутун ҳаёт давомида донишмандлик бахш этадиган муҳим бахтиёрлик дўст қалбини топа билишдир.

Эпикур

 Агар тақдир одамга саховат кўрсатиб,  дунёдаги энг буюк бахтни тортиқ қилмоқчи бўлса, унга садоқатли дўстлар инъом этади.

Э.Тельман

 Биз билан биргалашиб ҳеч ким қувонмаса, бахтимиз ҳам нақадар ўз жозибасини йўқотган бўларди! Биз учун биздан ортиқроқ қайғурувчи дўстимиз бўлмаганда, кулфатларга чидашимиз ҳам қанчалар оғир бўларди.

Цицерон

 Садоқат дўстлик васиятидир, у инсонга берилиши мумкин бўлган энг қимматбаҳо тортиқ.

Э.Тельман

 Ёшликда туғилган дўслик ажралмас ва лаззатлидир, у ҳеч қачон ўлмайди.

Н.М.Каразмин.

 

 

Муҳаббат ҳақида

 Севги инсон қалбидаги ҳаётбахш ўтдирки, шу туйғу туфайли одам яратган барча нарсалар ҳаёт ва нафосат билан йўғрилгандир.

Т.Г.Шевченко

 Севги манман юракларни ҳам бўйсундиради, димоғдорларни шафқатга ўргатади, аммо унинг асосий хусусияти – нимаики бор, барини нафосатга ўраб, юксакларга кўтаради.

Майн Рид

 Муҳаббат шу қадар қудратлики, у бизнинг ўзимизни ҳам қайтадан яратади.

Ф.М.Достоевский

 Севги ҳаётнинг буюк безагидир. У табиатни гуллаб-яшнашга, жилоланишга, ажиб қўшиқлар куйлашга, бинойи рақс тушишга мажбур этади.

А.В.Луначарский

 Севги кўпинча ақлли кишиларни ақлдан оздиради ва ақлсизларга ақл беради.

Д.Дидро

 Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасун,

Икки жаҳон демаки жон бўлмасун.

Ишқсиз ул танки, анинг жони йўқ,

Щуснни нетсун кишиким они йўқ.

А.Навоий

 Севги – уммон узра порлаган маёқ,

Зулмату туманда асло ўчмайди.

Севги – ёрқин юлдуз, унга қарамоқ -

Денгизчи бехато йўлин ўлчайди.

В.Шекспир

 Севги - ажиб бир гул, аммо тубсиз жар ёқасида ўсган бу гулга яқин бормоқ ва узмоқ учун жасорат керак.

Стендаль

 Севги ўлимни йўқ қилади ва уни қуруқ шарпага айлантиради, у маъносиз ҳаётга маъно бағишлайди, бахтсизликни бахтга айлантиради.

Л.Н.Толстой

 

yuqoriga
Hosted by uCoz