Ушбу сахифа хозирча синовда. Уни сайтимизда колдиришни истаймизми? Унда шу ердан кириб маълумот колдиринг.
Krill | Lotin |
Одамийлик ҳақида |
Вақт, меҳнат, ҳалоллик, билим, ўзни қўлга ола билиш, кишининг жисмоний, ақлий ва аҳлоқий қудрати – ҳар қандай бойликнинг сабабчиси мана шулардир. К.Д.Ушинский |
Инсон қандай бўлиши ҳақида қачонгача жар солиш мумкин, инсон бўлиш вақти ҳам келгандир?! Марк Аврелий |
Бир ўзинг ҳоли қолганда ҳам бадхоҳ ишга қўл урма, ёмон сўз айтма. Бошқаларга қараганда ўз-ўзингдан кўпроқ истиҳола қилишни ўрган. Демокрит |
Аввало яхши аҳлоқни, кейин донишмандликни ўрган, чунки аҳлоқли бўлмай туриб, донишманд бўлиш амри маҳол. Сенека |
Аҳлоқийлик деганда биз фақат ташқи муомалани кўзда тутмаймиз, балки ниятнинг бутун ички моҳиятини тушунамиз. Я.Коменский |
Дўстлик ҳақида |
Дўстлик бебаҳогина эмас, гўзаллик ҳамдир: биз дўстларни ардоқлаган кишини шарафлаймиз, кўп дустга эга бўлиш аллақандай ажиб нарсадек туюлади, баъзилар эса ҳатто яхши одам дўстни мутлақо бир-биридан ажратмайдилар. Арусту |
Кимки дунёда ўз дўстлари борлигини билмас экан, дунё ҳам уни билиши шарт эмас. И.Гёте |
Бутун ҳаёт давомида донишмандлик бахш этадиган муҳим бахтиёрлик дўст қалбини топа билишдир. Эпикур |
Агар тақдир одамга саховат кўрсатиб, дунёдаги энг буюк бахтни тортиқ қилмоқчи бўлса, унга садоқатли дўстлар инъом этади. Э.Тельман |
Биз билан биргалашиб ҳеч ким қувонмаса, бахтимиз ҳам нақадар ўз жозибасини йўқотган бўларди! Биз учун биздан ортиқроқ қайғурувчи дўстимиз бўлмаганда, кулфатларга чидашимиз ҳам қанчалар оғир бўларди. Цицерон |
Садоқат дўстлик васиятидир, у инсонга берилиши мумкин бўлган энг қимматбаҳо тортиқ. Э.Тельман |
Ёшликда туғилган дўслик ажралмас ва лаззатлидир, у ҳеч қачон ўлмайди. Н.М.Каразмин. |
Муҳаббат ҳақида |
Севги инсон қалбидаги ҳаётбахш ўтдирки, шу туйғу туфайли одам яратган барча нарсалар ҳаёт ва нафосат билан йўғрилгандир. Т.Г.Шевченко |
Севги манман юракларни ҳам бўйсундиради, димоғдорларни шафқатга ўргатади, аммо унинг асосий хусусияти – нимаики бор, барини нафосатга ўраб, юксакларга кўтаради. Майн Рид |
Муҳаббат шу қадар қудратлики, у бизнинг ўзимизни ҳам қайтадан яратади. Ф.М.Достоевский |
Севги ҳаётнинг буюк безагидир. У табиатни гуллаб-яшнашга, жилоланишга, ажиб қўшиқлар куйлашга, бинойи рақс тушишга мажбур этади. А.В.Луначарский |
Севги кўпинча ақлли кишиларни ақлдан оздиради ва ақлсизларга ақл беради. Д.Дидро |
Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасун, Икки жаҳон демаки жон бўлмасун. Ишқсиз ул танки, анинг жони йўқ, Щуснни нетсун кишиким они йўқ. А.Навоий |
Севги – уммон узра порлаган маёқ, Зулмату туманда асло ўчмайди. Севги – ёрқин юлдуз, унга қарамоқ - Денгизчи бехато йўлин ўлчайди. В.Шекспир |
Севги - ажиб бир гул, аммо тубсиз жар ёқасида ўсган бу гулга яқин бормоқ ва узмоқ учун жасорат керак. Стендаль |
Севги ўлимни йўқ қилади ва уни қуруқ шарпага айлантиради, у маъносиз ҳаётга маъно бағишлайди, бахтсизликни бахтга айлантиради. Л.Н.Толстой |
yuqoriga |