- Том, синфингизда энг ялқов ким?
Билмайман.
Ҳамма ёзаётганда ким ёзмай қараб ўтиради?
Ўқитувчимиз...
Ўқитувчи:
- Жонни, нега сен мактабга хар куни кечикиб келасан?
Жонни:
- Мен вақтида етиб келишга ҳаракат қиламан, лекин муюлишдаги «Мактаб! Тезликни секинлат!» деган ёзувга кўзиб тушиб қолади-да.
Хола:
- Жимми тарихдан имтихонни яхши топшириб олдими?
Она:
- Кошки эди... Лекин бу унинг айби эмас. Боламдан ўзи туғилмасдан олдинги бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўрашибди, шуям адолатданми?
Автомактаб олдида огоҳлантирувчи плакат осиб қўйилган:
«Мактаб ўқувчиларини уриб кетманг!»
Пастида эса болалар қўли билан ўйиб ёзилган ёзув:
«Яхшиси ўқитувчиларни кутиб туринг!»
Ўқитувчи болаларга йил фасллари ҳақида тушунча бермоқда:
«Қиш - совуқ. Баҳор – ҳаммаёқ гуллаган. Ёз – иссиқ. Куз эса мева ва сабзавотларга бой». Сўнгра савол берди:
- Питер, қани айтчи, олма ейиш учун қачон энг яхши пайт хисобланади?
- Қачонки боғда ҳеч ким бўлмаса, ит ҳам боғланган бўлса, мазза қилиб олма ейиш мумкин.
Ўқитувчи:
- Бизнинг охирги тишларимиз қандай номланади?
Ўқувчи:
- Сунъий.
Ўқитувчи:
- Валижон, Ватан бу нима?
Вали:
- Ватан – бу ўрмонлар, далалар, дарёлар, боғлар...
Ўқитувчи:
- Йўқ, сен янглишдинг, Ватан – бу сенинг онанг. ҚАни энди Анваржон сен айтчи Ватан нима экан?
Анвар:
- Ватан – бу Валининг онаси экан.
Ўқитувчи:
Йўқ сен ҳам янглишдинг, Ватан – бу сенинг ҳам онанг. Тушундингми?
Анвар:
- ҳа, тушундим.
Ўқитувчи:
- Нимани тушундинг.
Анвар:
-Мен Валини укаси эканлигимни.
Ойиси ўғлини уришяпти:
- Бунча дангасасан?! Географиядан олган «икки»нгни тузатмапсан-ку, хали.
- Аллақачон тузатганман...
- Қанақасига?
- Кейинги саҳифасидаги «бир»ни наҳотки кўрмадингиз?!