Krill | Lotin |
Ушбу мухлисимиз хақидаги маълумотларни ўз истакларига кўра сир тутамиз
Кўйлаги шалоббо ҳўл бўлган Ноила ойисига деди:
- Ойижон, кўйлагимни ечишга ёрдам беринг.
Хамир қораётган ойиси:
- Қара қўлларим хамир, ўзинг ечина қол.
Ноила:
- Ойижон ечаверинг, кўйлагимни кир қилиб қўйсангиз урушмайман.
**********************
Икки асаб касаллиги докторлари учрашиб қолиб, бири иккинчисидан:
- Сиз нега ўз бўлимингиздаги беморларни чала даволаб уйларига жавоб бериб юборяпсиз?
- Мен ахир ярим ставкадаман-у!
**********************
Денгиз бўйида пивохўрлик қилиб ўтирган икки кимсадан бири иккинчисига:
- Анавини қарагин! Денгизда эркак чўкчпти шекилли!
- ҳа, у аниқ чўкяпти! Унинг атрофида қутулиб қолиш учун бирорта ҳам хас-чўп кўринмайди!
**********************
Сиҳатгоҳдан поездда қайтаётиб тўрт аёлдан бири:
- Уйга борганимда эримга бутун таътилни сиҳатгоҳда қандай зўр ўтказганимни сўзлаб бераман.
Иккинчиси ичида: «Мана буни жасорат деса бўлади!».
Учинчиси: «Аҳмоқона қилиқ!».
Тўртинчиси: «Мана буни хотира деса бўлади!», дермиш.
**********************
Хотин эрига:
- Азизим, сиз мени жуда яхши кўрасизми?
- Бўлмасам-чи, худди сен мени яхши кўргандек.
- Бўлди қилинг!...
**********************
Икки дўст учрашиб қолибди.
- Янги кўзойноклар қалай?
- Мўъжиза! Биласанми, мен йил давомида кўрмаган инсонларни кўряпман.
**********************
Икки оғайни учрашиб қолишди.
- Қалайсан? Соғлиқларининг яхшими? – сўради улардан бири.
- Э, қаёқда, - нолиди, иккинчиси, - томоғим оғригандан буён оғзимни катта очолмаяпман.
- Катта очишинг шартми ё кўпроқ овқат емоқчимисан?
- Э, гап овқатдамас-да. Хотинимга аввалгидек бақира олмаётганимдан қийналиб кетяпман.
**********************
Ўғлингиз дарс вақтида рогаткадан отиб ўтирди, - дея нолиди ўқитувчи ўқувчининг онасига.
- Эҳ, шумтака-эй! Унинг туғилган кунига совға қилган тўппончани йўқотибди-да, - дебди онаси.
**********************
- Ваня, жуда бўлмаганда менга гулдаста сотиб олиб берсанг бўлармиди?...
- Маша, сенга гулларнинг нима кераги бор, чамамда бандаликни бажо келтирганинг йўқ ҳали, - дебди Ваня.
**********************
Икки дўст учрашиб қолибди:
- Сенда қандай янгиликлар бор?
- Ўғил кўрдим. Лекин, унга Светлана деб исм қўйдик. Туғруқхонадагилар адашиб киндик ўрнига бошқа жойни қирқиб ташлашибди.
**********************
Невара:
- Буважон, урушда қандай қилиб партизан бўлгансиз?
- Бир бута ортида яшириниб ўтиргандим...
- Фашистлар тўла поездни кутиб ўтирганмидингиз?
- Ҳа... бир-бирига ҳалақит қилмайди, - дебди бува.
**********************
Дарсда бир ўқувчи ўқитувчидан сўради:
- Устоз, манави масалани кеча уйда ечганимда бир жавоб чиққан эди, шуни синфда қайта ечиб кўрсам, бошқа жавоб чиқяпти. Нима қилсам экан?
Ўқитувчи бироз ўйланиб тургач, деди:
- Сен масалани кўчада ечиб кўр!
**********************
Кечки овқат маҳали кичик Жаҳонгир косасини тозалаб ялаётган эди, онаси унга танбеҳ берди:
- Товоқни тагини ялама, катта бўлиб уйлансанг, тўйингда қор ёғади.
- Қор ёғса зўр бўлади-ку, - деди Жаҳонгир хурсанд бўлиб.
- Мазза қилиб чана учаман, қорбўрон ўйнайман.
**********************
Бир куни Олимжоннинг ҳазиллашгиси келиб, дўстига қўнғироқ қилди:
- Алло, бу жиннихонада ишлайдиган Авазжоннинг уйими? Сизни жиннихонадан безовта қиляпмиз, тез етиб келинг!
Ҳазилни сезиб қолган Авазжон жавоб берди:
- Ўзи қайси жинни билан гаплашяпман?!
**********************
Футбол ўйинини телевизордан томоша қилиб ўтирган Жаҳонгир акасидан сўради:
- Ака, нега япон футболчиларининг ҳаммасини сочи тикка бўлади?
- Шуниям билмайсанми, - деди акаси, - ахир япон футболчиларининг бариси майдонга жаҳли чиққан ҳолда тушади-да.
**********************
Сиҳатгоҳда дам олаётган аёлдан доктор сўраяпти:
- Ёшингиз нечада?
Аёл чурқ этмади.
- Балки саволим ўринли эмасдир?
- Савол ўринли, бироқ жавобга келганда...
**********************
- Адажон, юоғчамизга боринг, мен томошада иштирок этаман.
- Ҳай, майли, сен у ерда ким бўлиб қатнашяпсан?
- Мен отнинг иккинчи бўлаги бўлиб қатнашяпман, -дебди.
**********************
- Болалигимда мени доктор кўриб: «Тирноғингни кемиришни қўймасанг, аҳмоқ бўлиб ўсасан», деганди.
- Нега Сиз унинг айтганини қилмадингиз?
**********************
Болакай унга кучук олиб беришларини жуда ҳоҳларкан. Ниҳоят, бир куни унга бўрибосарни совға қилишибди. Болакай баҳайбат итнинг атрофида айланаркан, дермиш:
- Буни менга совға қилишдими ёки мени унгами?
**********************
Икки кампир суҳбатидан:
- Набирангиз бувисига ёрдам бераётгандир?
- Ёрдам беряпти! Кеча иккаласи бувисининг нафақасини туя қилиб келишди, - дермиш.
**********************
Икки дугона учрашиб қолиб, бири иккинчисига:
- Қачондан бери чекадиган бўлиб қолдинг, бунинг устига сигарадан бошлабсан?
- Эрим таътилдан қайтиб кулдонда сигара қолдиғини кўрган кундан бери, - дебди.
**********************
Хотини 19 та шам қўндирилган тортни олиб келаётганини кўрган эр хаяжонланиб:
- Бугун кимнинг туғилган кунини нишонлаймиз? – дебди.
- Бугун сен менга пўстин олиб берганингга 19 йил тўлди, - дермиш хотини.
**********************
Хотин:
- Сизга бугун тушлик ёқдими?
- Сен жанжал чиқариш учун баҳона излаяпсанми?
**********************
Болакай кўчадан ўтиб бораётган аёлдан:
- Илтимос, 100 сўм беринг, уйимга етиб олай, - дебди.
- Ма, болакай, ота-онанг қаерда?
- Улар кинога кириб кетишган эди.