— Доктор! Кейинги пайтларда эрим оёғини судраб босадиган одат чиқарди. Бунинг бирор-бир чорасини кўрмаса бўлмайди!
— Эрингизнинг ёши нечада?
— Бунга ёшининг нима алоқаси бор?
— ҳар ҳолда-да...
— Саксон учда...
— Агар шундай бўлса, ундан яна нимани хоҳлай-сиз?
— Оёғини судраб босмаслигини.
— Доктор, эримнинг аҳволи мени ташвишлантиряп-ти.
— Нима бўлди унга?
— Унга бирор нарса тўғрисида соатлаб гапираманда, кейин бирдан гапимга у мутлақо қулоқ солмаётганини сезиб қоламан.
— Бу касаллик эмас, хоним, худонинг инъоми.
— Касалингизга сабаб — асабингиз, унинг бузилиши оқибатида...
— Демак, дардим бедаво экан-да...
Уйқусизликдан қийналаётган боксчи маслаҳат сўраб врачга мурожаат қилди.
— Сизга жудаям синалган бир услубни таклиф этишим мумкин,— деди врач.
— Ухлагани ётганингизда, овоз чиқармай, бир, икки, уч, тўрт, беш деб то ухлаб қолгунингизча санайверинг. Бу дарров ухлаб қолишингизга ёрдам беради.
— Афсуски, бу услуб менга тўғри келмас экан,— деди боксчи хўрсиниб.— ҳисоб “тўққиз” бўлди дегунча, ўрнимдан ирғиб туриб кетаман.
— Доктор, кейинги пайтда қулоғим оғирлашиб қолди. Бу мени кечки овқатдан кейин скрипка чалиб, роҳатланишдан маҳрум этаяпти: чалган куйимни ўзим эшита олмаяпман.
Врач рецепт ёзиб бердида:
— Мана шу ҳаб дориларни албатта сотиб олинг,— деб тайинлади.
— Уларни ичсам яхши эшитадиган бўламанми?
— Йўқ. Бу-тинчлантирувчи дори. Уларни қўшниларингазга беринг-да, скрипкани қаттиқроқ чалаверинг.
— Врач сизга нима қилишни буюрди?
— Э-э, қандайдир спирт суртишни.
— Хўш-хўш, ёрдам бераяптими?
— Қаёқда... Фақат томоғимни қичиштиряпти.
ҳушёрхонада чиқадиган деворий газетага "Сизнинг саломатлигингиз учун" деб ном қўйишди.
Касалингиз қанақа эканлигини аниқлаш қийин бўляпти. Балки бу, ичкилик туфайлидир.
— Яхши, доктор, мен кейинроқ, сиз ҳушёр бўлган пайтингизда келаман.
— Дори ичиш унчалик қўрқинчли эмас. Гўёки, пиво ичаяпман, деб ўйланг.
— Яхшиси, доктор, пиво ичиб, бу дори, деб ўйласамчи...
Ларсен ичкиликка тез-тез муккасидан кетарди. У зарарли иштиёқидан қутулиш мақсадида, врачнинг маслаҳати асосида йога билан шуғуллана бошлади. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, врач Ларсеннинг хотинини учратиб қолиб, ундан эрининг аҳволи қандайлигини сўраб-суриштирди.
— Ёмон, доктор. Энди у, ҳатто, оёғини осмонга қилиб бошида тик турганча шишани бўшатаяпти.
Ресторанга кирган хўранда овқат билан бирга бир стакан вино ҳам келтиришларини илтимос қилди.
— Винонинг қизилиданми ё оқиданми?— деб сўради официант.
— Ахамияти йўқ, мен рангтусларнинг фарқига бормайман.
— Юрагингиз мунтазам ураётгани йўқ. Ичасизми?
— Ичаман, доктор. Лекин мунтазам ичаман.
— Маърузачи ичкиликнинг зарари тўғрисида ажойиб маъруза қилди-да. Тўғрими? ҳозир бориб, буни ўзига айтаман.
— Сиз у билан танишмисиз?
— Бўлмасам-чи, ҳар куни бирга ичамиз-ку у билан.
Бир арақхўр уйи олдидаги зинапояда ўтириб олиб:
— Бу у эмас. Бу ҳам у эмас. Буниси ҳам у эмас...— деб хадеб бир гапни такрорлар эди.
— Бу ерда нима қилиб ўтирибсиз?— деб сўради бир йўловчи.
— Кўз олдимдан хамма уйлар қатор бўлиб ўтишяпти. Қачон ўзимнинг уйим келиб ҳоларкин, деб кутаяпман.
Врач беморга деди:
— Хонангизни жудаям ароқ ҳиди тутиб кетибди-ку.
— Ароқни оғриётган тишимга босгандим.
— У анчадан бери оғрийдими?
— Болалигимдан.
— Врач сенга ичишни тақиқлаб қўйдими?
— ҳа. Лекин, бахтимга, айнан нимани ичмаслигим кераклигани айтмади.
— Шундай қилиб, бошқа ичмаяпсиз. Шифо топдингиз, шишадош дўстларингиздан алоқангизни уздингиз. Хўш, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Яхши, доктор, ҳатто жудаям яхши ҳис қиляпман. Бунинг учун сизга раҳмат.
— Саломатлигингиз тикланяптими?
— Саломатлигим жуда яхши, ўртоқ доктор.
— Қизиқ, агар ичкиликка сарфлаб юборган пулларингизнинг ҳаммаси ҳозир қўлингизда бўлиб қолса нпма қилардингиз?
— Оҳ, қанийди доктор, яна ичган бўлардим...
— Биттаси бор эди, ичарди — ўлди, бошқаси бор эди, ичмасди — у ҳам ўлди. Лекин иккови бир пайтда ўлгани йўқ. Ановиниси, ичмайдигани олдинроқ ўлди, чунки уни машина босиб кетди, машинани эса ичадиган киши ҳайдаб келаётганди...
— Нимага бунчалик ғамгинсиз?
— Кўрмайсизми, врач ичишниям, чекишниям тақиқлаб қўйди.
— Шунгаям ташвишми... Бошқа врачга боринг-қўйинг-да.
— Мен сизга ҳар куни уч маҳал ҳаб дори ва бир қадаҳ коньяк ичишни ёзиб бераяпман. Хўш, қалай?
— Унда хаб дори ичишдан бир ҳафта орқада қолибман, коньяк ичишдан эса уч хафта олдинга ўтиб кетибман.
— Бугун ўлгунимча нчаман!
— Кетдик... Мен ҳам сен билан бирга ўлишни хоҳлайман.
— Мени тезроқ арақхўрлар касалхонасига ётқизинг.
— Нега бунча шошилинч?
— Эртага уйимга қайнонам, учта қайинсинглим, яна хотинимнинг холаси икки қизи билан келаяпти...
— Келса нима бўлибди?
— Ахир индинга 8 март-ку! Қўрқиб кетяпман!
Париждаги кафелардан бирига кирган хўранданинг кайфи ошиб қолди. Ёнида ўтирган киши уни қўрқитмоқчи бўлиб, деди:
— Биласизми, месье, статистика маълумотларига қараганда, ҳар йили бир миллион француз спиртли ичимликларни суиистеъмол қилганлиги сабабли ўлар экан.
— О-о, лекин бунинг менга аҳамияти йўқ. Мен — бельгияликман.
— Эрингизни энг нохуш ишга кўниктириб бораверинг.
— Вой, худойим-эй! Наҳотки у ўлса.
— Йўқ, асло ундай эмас. Унинг пиво ичишдан қатъиян воз кечишига тўғри келади.
— Ичишни ташланг! Мен бу ҳақда сизга ўтган йилдаёқ гапиргандим.
— Эсимда. Лекин мен, ўшандан бери медицина тараққиёт қилди, деб ўйлагандим.
Янги йилнинг биринчи куни тонг саҳарлаб врачни телефон қўнғироғи уйғотиб юборди.
— Доктор! Дўстимнинг соғлиғидан жудаям ташвишда-ман.
— Нима қилди унга?
— Кеча икковимиз озроқ ичгандик, энди бўлса... биласизми, гап кўм-кўк жинлар ҳақида...
— Нима дўстингиз кўзига кўм-кўк жинлар кўриняптими?
— ҳамма гап шунда-да, у биронта ҳам жинни кўр-маяпти. Хона бўлса уларга лиқ тўла...
— Уйқунгиз келмаганда нима ичасиз?
— ҳар икки соатда бир стакан вино.
— Шундан сўнг ухлаб қоласизми?
— Йўқ. Лекин бедорликни хушчақчақлик билан ўтказаман.
— Узоқ умр кўриш яхши-да! Афсус, бунақанги умрни фақат қарияларгина кўради-да.
Бемор врачга ўз касалликлари ҳақида гапириб берар экан, унга ёрдам бера олмаётган медицинадан ҳам шикоят қилди. Врач икки қўлини ёнига ёйганча, деди:
— Ахир, ёшингиз етмиш олтига борибди. Бир умр ёш бўлиб қолишнинг иложи йўқ-ку.
— Буни ўзим ҳам биламан,— дея кулимсиради бемор.
— Лекин бир умр чол бўлиб қолишга розиман.
— Чап оёғим жудаям оғрияпти-да.
— Ёш туфайлидирда...
— Ҳа, аммо ўнг оёғим у билан тенгдош бўлсаям, оғримаяпти-да.
— Нақ, эман дарахтидек бақувватсиз, дўстим. Тўқсон йил яшайсиз.
— Аллақачон тўқсонга кирганман.
— Ана, айтмадимми.
ДОРИХОНАДА
— Оқ соч учун сизда бирор-бир нарса борми?
— Чуқур ҳурмат қилишдан бошҳа ҳеч нарса йўқ, сэр.
— Доктор, қонимни текширтирмоқчиман. Яқинда уйланаман.
— Уйланаман? Ёшингиз нечада?
— Етмиш саккизда.
— Келиннинг ёшчичи?
— У-ми, атиги- йигирма икки ёшда.
— Ёшларингиз ўртасидаги бунақанги фарқнинг охири “вой” бўлиши мумкин-ку.
— Нима бўлибди. Агар унинг пешонасига ўлиш ёзилган бўлса — ўладида.
Бир фирибгар ярмаркада "оби-ҳаёт" сотарди.
— Дўстларим, мана менга бир қаранга, — дерди у, — қанчалик бардам ва соғломман, ҳолбуки ёшим аллақачон уч юзга етган.
— У ростдан ҳам шунақанги қарими?— деб сўради қишлоқдан келган бир дўлвор фирибгарнинг ёрдамчисидан.
— Аниқ айта олмайман, деди у ҳатто кўзини ҳам пириллатмай. Мен унинг қўлида атиги юз эллик йилдан бери ишлаяпман.
— Хотинингизнинг асаб касалига учрагани албатта, кўнгилсиз воқеа, лекин сиз хавотир олманг, у шу ҳолида ҳам юз ёшгача яшаши мумкин.
— Мен-чи?
Касалхонада ёшартириш операцияси кетаётган эди. Наркоз бермасдан операция қилишаётганди. Врач унга тасалли берди:
— Операция тугаяпти, бир дақиқадан сўнг огриқ ўтиб кетади.
— Оғриқдан йиғлаётганим йўқ,— деди бемор.— Мактабга кеч ҳоламан, деб қўрқаяпмай.
Юз ёшга кирган қариядан сўрашди:
— Нимага сиз ўлимдан бунчалик қўрқасиз?
— Биласизми, жавоб берди у, — мен узоқ яшадим, шунинг учун ҳам яшашга кўникиб қолганман.
— Тошбақани нимага уйга олиб кирдинг?
— У ростдан ҳам икки юз йил яшайдими-йўқми, шуни текшириб кўрмоқчиман, ойижон.
Журналист юз ёшга кирган отахондан сўради:
— Узоқ умр кўришингизнинг сири нимада? Ахир сиз ёшлигингаздан бери чекасиз-ку.
Отахон трубкасини чекиб, тутунни ичига тортди, кейин уни секингина қайтариб чиқарар экан, деди:
— Менинг замонамда, йигитча, никотиннинг зарарли хусусиятларини билишмаганди.
— Билиб қўйинг, икки грамм никотин отни ўлдиради.
— Вой, худойим-эй! Наҳотки отлар ҳам чека бошлашган бўлса.
— Менинг эрим чекишни ташлади.
— Ў-ҳў! Демак у матонатли экан-да.
— Қаёқда! Мен матонатли эканман!
— Тамакининг зарари тўғрисида шунақанги кўп ўқидим-ки, пировард-оқибатда бирор чора кўришга қарор қилдим.
— Чекишни ташладингизми?
— Йўқ, ўқишни йиғиштирдим.
— Эсингда тут, никотин — бу сенинг душманинг.
— ҳечқиси йўқ, мен уни кечираман.
— Нимага сен бир соатдан бери бензоколонка ёнида турибсан?
— Бу ерда чекиш тақиқланган, мен эсам чекишни, ташлашни жудаям хоҳлайман.
Бемор оёғи қаттиқ оғриётганидан жарроҳга шикоят қилди.
— Оёғингиз тиззангаздан чиқиб кетибди-ку. Шу ҳолда кўпдан бери юрибсизми?
— Икки ҳафтадан бери.
— Чидамлилигингиздан ҳайратга тушаяпман. Нимага ҳузуримга дарҳол келмадингиз?
— Биласизми, бирор ерим оғриди дегунча, хотиним, сен чекишни тапшашинг керак, деяверади.