[Eng yangilari] [Yangilari] [Muxlislar Ijodi] [Matmusa Interneda] [Nasriddin Afandi] [Aralash-quralash] [Maktab latifalari] [Shifokorlar hayotidan] [Gobrova latifalari] [Jinnixona latifalari]

Krill Lotin

 

Ота ўғлидан:

- Менда ўнта олма бор. Иккитасини есам, нечта қолади? – деб сўради.

- Билмайман, - деди ўғли. – Биз мактабда масалани апельсинда ечамиз.

 

 

Китоб магазинига кирган киши сотувчи аёлдан сўради:

- «Эркаклар аёлларни эъзозлаши керак» деган китоб борми?

- Фантастика бўлими қўшни хонада.

 

 

Автобус бекатида ғирт маст киши симёғочга суяниб турибди. Бошқа маст унинг олдига келиб сўраяпти:

- Нима қилаяпсан бу ерда?

- Автобус кутяпман.

- Жиннимисан, ким сени бундай узун ёғоч билан автобусга қўяди?!

 

 

Нотиқ узундан-узоқ нутқидан сўнг тингловчиларда сўради:

- Саволлар борми?

- Бор.

- Марҳамат.

- Соат неча бўлди?

 

 

-Келинг, шу ерда ўтирамиз, - деди қиз.

-Йўқ, скамейкада ўтирамиз, - деди йигит. – У ер қум. Мен сарғиш қумни яхши кўраман.

Улар кичкина ўриндинққа ёнма-ён ўтиришди. Йигит таёқча билан сарғиш қумга нимадир чиза бошлади.

-Нима чизаяпсан?

-Бу сен.

-Йўқ, ўхшамаяпти.

-Майли, ўхшамасин.

Унга чизиш қийин бўлди. Негаки, қум қуруқ эди. Иссиқ шамол ҳам эсарди.

-Ке, эртага яна шу ерга келамиз, - деди қиз.

-Сен бу ерга ростдан келасан-а? Аниқми?

-Аниқ.

У эртасига келмади, индинига ҳам. Икки кундан, бир ойдан кейин ҳам келмади. Умуман келмади.

Қиз эса бу ерга тез-тез келиб, ўша скамейкада ёлғиз ўтирарди.

У ўйлаб ўйига ета олмасди: «Йигит нима учун келмади?..» Негаки, қиз йигитни ота-онаси бошқа мактабга бериб юборганлигини билмас эди.

 

 

«Азизим! Мен сен учун океанни-да сузиб ўтишга, олов ва чакалакзордан ҳимоясиз ўтишга, ҳеч қандай иккиланишсиз, дадил жарликка-да сакрашга тайёрман. Билгинки, сенга етишиш йўлидаги ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликлар мен учун қўрқинчли эмас.

P.S. Якшанба куни албатта келаман, фақат ёмғир ёғмасагина»

 

 

Полковник генералга қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида хисобот бермоқда:

-... қисмда айниқса, тартиб-интизом соҳасида улкан ютуқларга эришдик.

Шу пайт қия очиқ эшикдан солдат бош суқди:

-Эй, қария, машинангни миниб кетяпман, хўпми?

Полковник ҳайратда қолган генералга ўгирилиб, деди:

-Мана кўрдингизми, ярим йил олдин улар хатто сўраб ҳам ўтиришмасди.

 

 

Калтак еган болага тасалли берибдилар:

-Хафа бўлма болакай, таёқ жаннатдан чиққан, яхши нарса!

-Хечам-да, - дебди бола йиғидан тўхтамай, - яхши бўлса жаннатдан чиқмасди.

 

 

-Хўжам, инсон маймундан пайдо бўлган дейишади, шу ростми?

-Унда олма помидордан бўлган экан-да?!

 

 

-Бу ерда, қишлоқда, - деди хола шаҳарлик жиянига, - ерталаб одамларни хўроз уйғотади.

-Жудаям яхши, илтимос, хола, уни саккиз яримга тўғрилаб қўйинг.

 

 

Арслон билан қуёнча қаҳвахонага киришди.

-Мен жуда очман. Салат тайёрлаб беринг, - деди қуён.

-Хўжайинингиз оч эмасми? – сўради офицант.

-Аҳмоқона савол, агар оч бўлса, унга эргашиб юрармидим.

 

 

Икки болакай сухбати:

-Кел, зоопарк-зоопарк ўйнаймиз.

-Майли, фақат қандай қилиб ўйнаймиз?

-Бундан осони йўқ. Мен маймун бўламан, сен уйингдан менга апельсин олиб келасан.

 

 

-Дада, чеҳрангизни яхши эслайсиз-а?

-Бу нима деганинг, ўғлим?

-Яъни, бурнингиз, иягингиз, оғзингиз қаердалигини биласизми?

-Албатта, албатта.

-Е, хайрият-е... Мен сиз соқол оладиган ойнани синдириб қўйиб, қўрқиб юрувдим.

 

 

Она:

-Мен ўғлимни икки фунт олхўрига жўнатувдим. У бўлса бир ярим кило олхўри олиб келди.

Сотувчи:

-Мен тарозим тўппа-тўғри хоним. Лекин сиз болангизни тортиб кўрмадингизми?

 

 

-Азизим, аданг зинапоялардан йиқилаётиб нима деди? – сўради она ўғлидан.

-Ёмон сўзларни қолдириб айтайми? – сўради бола.

Она:

-Албатта, азизим.

Ўғил:

-Унда, адам хеч нарса дегани йўқ.

 

 

Кичик Френк суд залида ўтирибди. Унинг ота-онаси ажралишмоқчи. Судя Френкдан сўради:

-Айт-чи, болакай, сен ким билан яшашни хохлайсан, ойинг биланми ёки аданг биланми?

-Бу менга боғлиқ эмас, чунки компьютер кимга тегса, ўша билан яшайман.

 

 

Биз хотиним билан кинога бормоқчи бўлиб турган эдик, шу пайт эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Эшикни очдим. Эшик олдида юзлари шамолда қорайган бир бола турарди.

-Кимнинг ўғлисан, - сўрадим болакайдан.

-Дада, - деди бола жовдираганча.

-Нима? – жаҳлим чиқиб дедим.

-Нима қилди? – ойна олдида ўтирган хотиним сўради.

-Қанақадир бир бола мени дада деяпти.

-Дада деяпти? – сўради хотиним ва эшик олдига келди. У қахр билан олдин менга, сўнгра болакайга қараб олди.

-Демак, бу сенинг даданг? - сўради у.

-Қанақа бола ўзи бу, дада эмиш-а, - дедим бўзариб.

-Шошмай тур хозир ҳаммасини аниқлаймиз! Ўзи сенга турмушга чиқишда ҳам шубҳаланувдим...

Сўнг болага ўгирилиб сўради:

-Ойинг ким?

-Сиз,-деди болакай бурнини тортиб.

-Демак, сен менга турмушга чиқишда шубҳалангансан, - жилмайдим мен – Хўш, хўш...

-Бола алдаяпти! – бақирди хотиним.

-ҳой, шумтака, уят эмасми сенга!

Бола бурнини тортиб қўяркан чўнтагидан расм олиб менга узатди. Мен расмда хотиним билан ўзимни кўрдим.

-Бу яна қанақа хазил, - жахлим чиқиб дедим, шу пайт хотиним менинг гапимни бўлиб деди:

-Тўхта, тўхта, тўхта... Ахир, бу бизнинг қишлоқда бувисиникида яшаётган ўғлимиз эмас-ми?

-ҳа, бу мен, - деди болакай.

-Тешавой, ўғлим, - йиғлаб юборди хотиним – Ойингни кечир, сени танимагани учун...

-Мен Тешавой эмас, унинг акасиман.

-Қанақа онасан ўз ўғлингни танимасанг. Мўминтой, ўғлим келақол ўзимга.

Бола яна кескин бош чайқади. Бундан чиқди бу бизнинг тўнғичимиз-Болтавой.

Қара вақтнинг тез ўтишини, болалар шунақа тез ўсишади-я,-ўғлимизни бағрига босиб деди хотиним.

-Менинг назаримда биз уларни кечагина қишлоққа жўнатгандаймиз. Ўғлим нимага келдинг?

-Биласизми дада, мактабга кеч қолувдим, қайтиб борсам бувим уришиб берадилар. Автобусга ўтирдим-у келавердим.

-Яхши,-деди хотиним.-Дарс қолдириш! Бу хаммаси қишлоқча тарбиянинг оқибати! 

 

 

Икки дугона бир-бирига хат ёзаяпти: «Мен Африкада яшайман. Бу ер жуда ҳам иссиқ бўлганидан одамлар кийимсиз юришади. Истеъмол қиладиган нарсамиз - бананлар», деса иккинчиси: «Мен Москвада яшайман. Бу ер жуда совуқ. Агар биз ҳам хар куни бананлар ейдиган бўлсак, «кийимсиз қолишимиз аниқ», дермиш.

 

 

Ярим кечада учта маст киши темир йўлдан кетишаркан, бири деди:

-Бу зинапоя жуда баланд эканми-а?

-Ушлаб чиқишга тутқичлари ҳам паст экан, - деди иккинчиси.

Учинчиси енгил тин олиб:

-ҳечқиси йўқ, ана лифт келяпти, - дермиш.

 

 

Hosted by uCoz