[Eng yangilari] [Yangilari] [Muxlislar Ijodi] [Matmusa Interneda] [Nasriddin Afandi] [Aralash-quralash] [Maktab latifalari] [Shifokorlar hayotidan] [Gobrova latifalari] [Jinnixona latifalari]

Krill Lotin

 

 

Кўчада қулоғи оғирроқ икки кампир ўзаро чақчақлашиб борарди:

- Вой, Меҳринисо, чолинг юрибдими?

- Мен ҳам шуни айтаманда, овсин. Икки йил қисир қолиб бу йил иккита қўзиласан дегин, қўй жонивор.

- Нолийверма, чолларнинг ҳаммаси шунақа бўлади.

 

 

2 дўст поездга шошаяпти.

- Поезд жўнашига қанча вақт қолди?

- 10 минут.

- Мени соатимда эса 5 минут.

- Унда сен тезроқ югур бўлмаса поездга кеч қоласан.

 

 

Ўқувчи ўқитувчига:

- Ғалати гап-а. Шу нарсани мендан ўтган ҳафтада ҳам сўраган эдингиз. Наҳот хотирангиз чатоқ бўлса. Мен ўшанда сизга аниқ ва лўнда қилиб «Билмайман» деб жавоб берган эдим.

 

 

Идиш-товоқларни юваётган дадасига ўғли деди:

- Ада, ада ойимнинг қўлида неча йилдан бери ишлайсиз?!

 

 

Бир киши Нигерияга хизмат сафарига борди ва тамадди қилиш учун ресторанга кирди.

- Кечирасиз жаноб нима ҳохлайдилар?

- Менга аввал менюни берсангиз, бир ўқиб чиқсам.

- Узр жаноб, бу ер ресторан. Ўқигингиз келса марҳамат, кутубхонага боринг.

 

 

Бир одам курортда бир кишини учратиб қолди.

- Ие, Жаноб Гонсалес, буни қаранг-а. Бир йилда жуда ҳам ўзгарибсиз. Анча семирибсиз, мўйлов, қорайибсиз. Э-э, лекин қойил одам бир йилда бунчалик ўзгариши мумкин эмас.

- Кечирасиз, мен жавоб Гонсалес эмас, мен жаноб Томпсонман.

- Э-э-э, гапингизни қаранг жаноб Гонсалес, фамилиянгизни ҳам ўзгартирибсиз-да!

 

 

Эр хотинига ялинди.

- 3 сўм бер…

- Йўқ берсам яна ичиб қўясан.

Кечқурун хотин ишдан келиб қараса уйда ғозлар йўқ.

Хой, эр, ғозлар қани. Ширакайф эр:

- Ғозлар жанубга учиб кетишди. Агар 3 сўм бермасанг, қўйлар ҳам тоққа чиқиб кетишади.

 

 

Бир киши тамадди қилиш учун ресторанга кирди.

Офицант: - Сиз нима ичасиз жаноб кофе-ми, чой-ми?

Хўранда: - Чой.

Офицант: - Ве-е, топомадингиз кофе.

 

 

- Телевизор ҳеч қачон газетани ўрнини боса олмайди.

- Нимага энди боса олмас экан.

- Мана мисол учун, сен, телевизорни юзинга босиб ухлай оласанми?!

 

 

Футбол ўйини роса қизиган вақт.

Шархловчи ҳам жуда ҳаяжонда. «Мана хозир тўп чап қанот томон узатилди. Йўқ у ўнг қанотда. Мана хозир тўп ҳимоя чизиғини ёриб ўтди. Э-э-э, ҳимоячиларда Абдурасулов уни майдон марказига қараб йўналтирди. Лекин рақиб ўйинчиларига Машарипов абжирлик қилиб уни майдон марказидан туриб тўғри дарвоза томон йўлланди. Гол!!! Йўқ, бундай ходиса майдонда содир бўлмади».

Шу вақт шархловчи хонасига терга ботган мураббий кириб келди. Хой, сал секинроқ ўқи, болалар улгуришмаяпти-ку ахир…

 

Эълон!

Зотли ит сотилади. Эгасига жуда ҳам содиқ! Умуман овқат танламайди. ҳамма нарсани еяверади. Болаларни жуда ҳам ёқтиради.

 

Бир киши Техронга борибди. Қайтишда хотини учун кўзачалар сотиб олиш учун бозорга кирибди.

Қараса ҳамма кўзаларнинг усти берк эмиш. ҳайрон бўлиб, бир кўзани олиб кўрибди, яна ҳам ҳайрати ошиб, шундай дебди:

- Бирорта кўзасини оғзи очиқ эмас, унинг устига таги ҳам тешик экан!...

 

 

Невара ёзги таътилда бобосиникига меҳмонга борибди.

- Шу десанг ўғлим, хўрозвой ҳам эрталаб эрта уйғотиб турарди. Нимагадир яқин кунларда кеч чақираяпти.

- Э-э, бобо, сиз у хўрозвой деган будильнигингизни мурувватини бурашни унутиб қўйгансиз.

 

 

Ойиси ўғлини урушяпти.

- Менга қара, яп-янги шим билан, шундай балчиқ, лой кўлмакка йиқилдингми?

- Ойижон, шундақанги катта тезлик билан йиқилдим-ки, хатто шимимни ҳам ечиб олишга улгурмадим.

 

 

Бир киши жанубга дам олишга келди. Бир уйни ижарага олмоқчи бўлди.

- Наҳотки, сал арзонроқ қилишнинг иложи бўлмаса, бир хона учун 2500 лира.

- Сиз ҳеч нарсани тушунмас экансиз, қаранг хонанинг деразасида қандай гўзал манзара. Денгиз мавжланиб турибди. Ундан ташқари денгиз ортида гўзал тоғ манзараси.

- Хўп, хўп. Майли, мен бирор марта ҳам деразага қарамайман деб ваъда берсамчи.

 

 

Эр яна ичиб келди. Хотин яна жанжал кўтарди.

- Нима, яна ичиб келдизми? Бирор марта мана шу ароқ ўлгурни ичмай келасизми? Нимага ичаверасиз шу ер юткурни?

- Нима қилай, ароқ суюқ ичилади. Агар қаттиқ бўлганда, ғажирдим.

 

 

Асаб касалликлари мутаҳассиси беморни қабул қилаяпти.

- Бемор асабийлашманг. Қани бу ёққа ётинг-да, ўзингизни қийнаётган нарсаларни гапириб беринг.

- Ўзимни қийнаётган нарсаларимни…Дўхтир, ҳамма умид сиздан.

- Қани, қани?

- Сиз охирги умидим: душанбагача 10,000 сўм бериб туринг.

 

 

Брежнев сеъзда маъруза қиляпти:

- Бу беш йилликда биз жуда яхши яшай бошлаймиз.

Анжуман қатнашчилари лом-лим дейишмабди. Брежнев яна қайтарибди.

- Бу беш йилликда биз жуда ҳам яхши яшай бошлаймиз.

Шунда залда ўтирганлардан биттаси савол берибди:

- Биз-чи?

 

 

Бир яхудийга глобус беришиб, тила, тилагингни, ўғил бола, қайда яшашни истайсан, деб сўрашибди.

ҳалиги глобусни айлантириб кўрибди-да, сўрабди:

- Бошқа глобус йўқми?

 

 

 

Hosted by uCoz