3. Матмусанинг лагани

Матмусавой шаҳардан

Лаган олиб қайтарди,

Йўл-йўлакай ўй суриб,

ўз-ўзига айтарди:

Бу лаганни кўтариб

Олиб борсам қишлоққа,

Хотин уни албатта

Идиш қилар пишлоққа.

Тийиб бўлмас ҳеч қачон

Бола-чақа деганни.

Улар пишлоқ талашиб

Синдиришар лаганни.

Шунда излаб чегачи

Мен нотавон бечора,

Қайта келиб шаҳарга

Бўладирман овора.

Машойихлар гапи бор

Иш кўзини бил, деган.

Ҳар юмушда эртанинг

Ҳисобини қил, деган.

Нима қилсам экан деб,

Бир дам ўйга толди у.

Сўнг лаганни синдириб,

Чегалатиб олди у.

Шундай қилиб, уйига

Қайтди оғзи қулоқда.

Ҳамма унинг ақлига

Қойил қолди қишлоқда.

 

 


• Bosh sahifaga • Матмуса 1 • Матмуса 2 • Матмуса 3 • Матмуса 4 • Матмуса 5 • Матмуса 6 • Матмуса 7 • Матмуса 8 • Матмуса 9 • Матмуса 10 • Матмуса 11 • Матмуса 12 • Матмуса 13 • LOTIN •

Hosted by uCoz